Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларининг хабарига кўра, дейди Тошкентдаги мухбиримиз, яқин орада мамлакатимиз пойтахтида Туркия Иқтисодиёт ва Технологиялар Университетининг филиалини очиш тўғрисида меморандум имзоланганмиш. Эслатиш керакки, меморандум - оғзаки келишувнинг қоғоздаги версиясидир.
Хабарларда айтилишича, бундай иш қилиниши ҳақида 2019 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий Тилли Давлатлар Ишбилармонлар Кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда келишилган экан.
Энг қизиғи, дейди мухбиримиз, Туркияда бундай университет борлигини ҳам кўпчилик, балки, ҳеч ким билмайди. Кўрамиз, Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги нима билан тугайди.