Эслатиш керакки, охрги йилларда “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган демократиядан узоқ режимни қаттиқ танқид қилиб, унинг кирдикорларини очиб берувчи хабарларни реклама қилишга бошладик. Рекламага қўйилган хабарларимизни 10 минглаб ўқувчилар ўқишга киришдилар.
Масалан, 2020 йил 2 февралда “Эси паст Адлия Вазири Русланбек Давлетов нотариусларга нафақат қонуний, балки инсоний, ҳатто диний талаблар қўярмиш. Нимага ўз олдингизга шундай талаблар қўймайсиз?” сарлавҳали мақолани Фейсбукда рекламага қўйдик ва уни 10 кунда 16 минг 551 ўқувчимиз ўқиди, улардан 13 минг 800 нафари реклама чақириғи билан бизнинг саҳифга кирган. 278 ўқувчимиз бу хабарга “ёқтириш” белгиси қўйибди. Бу – жуда катта ютуқларимиздан биттаси эди холос.
Бундай ютуқларимизни санашга бошласак, бу ерда жой етишмайди. Аммо, айнан шу воқеадан кейин аҳвол тубдан бизга қарши томонга ўзгаришга бошлади.
Мана бир неча мисол:
1. Шу йил 7 февралда “Давлат ўлиб бўлди: Сенат раиси Танзила Норбой Қуйи Палата билан ҳамкорликда қонун, фармон ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан парламент назорати ўрнатармиш. Сиёсий мухолифат қани?” сарлавҳали Танзила Норбойнинг шармандасини чиқарувчи хабарни Фейсбукда рекламага қўйдик. Мана, 10 кун ўтди. Рекламага қўйилган бу хабарни бор-йўғи 975 ўқувчимиз ўқиди, 26 киши “ёқтириш” белгиси қўйди.
2. Шу йил 8 февралда “Қозоқбой Йўлдошев ҳақ: Адлия Вазирлиги ҳамда адабиётшунослар ўзбек тили масаласида қуруқ вайсаш билан оворалар. Жаноб Қозоқбой Йўлдошев, келинг, “Бирлик”га қўшилинг!” сарлавҳали хабарни Фейсбукда рекламага қўйдик. Уни бор-йўғи 1 минг 290 ўқувчимиз ўқиди, 30 киши “ёқтириш” белгиси қўйди.
3. Шу йил 10 февралда “Сенсация ва Шавкат Мирзиёга чиройли шапалоқ: Президентнинг маддоҳи Тўра Боболов ҳукмронлик қилаётган Сурхандарёда “снос”лар давом этмоқда. Президент ва ҳокимлар истеъфога!” сарлавҳали хабарни Фейсбукда рекламага қўйдик. Уни бор-йўғи 2 минг 107 ўқувчимиз ўқида, 15 киши “ёқтириш” белгиси қўйди.
4. Шу йил 12 февралда «“Ҳаракат” хатқутисига келган хатга таҳлил: Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовнинг жиноятлари фош бўлди» сарлавҳали хабарни Фейсбукда рекламага қўйдик. Уни бор-йўғи 1 минг 297 ўқувчимиз ўқиди, 22 киши “ёқтириш” белгиси қўйди.
5. Шу йил 15 февралда “Жуда қизиқ: Ўзбекнинг буюк ўғлони Одил Ёқуб “Я сын страны Узбекистан, Где девушки цветут, как тюльпан” деб шеър ёзган экан” сарлавҳали хабарни Фейсбукда рекламага қўйдик. Уни 3 кунда бор-йўғи 979 ўқувчимиз ўқиди, 39 киши “ёқтириш” белгиси қўйди.
Кўриб турибсизки, Фейсбукда эълон қилинган ва рекламага қўйилган хабарларимизни ўқиганлар сони шармандали равишда камайиб бормоқда. Нима бўлди?
Ҳа, нима бўлди? Фейсбук тармоғининг ўзи бизни блоклаб, ўқувчиларимизга бу санаб чиқилган хабарларимизни ўқиш имкониятини бермаяптими? Бўлиши мумкин эмас!!!
Ҳақиқат бошқа жойда. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган режим ўзининг бош қўғирчоқларидан бири бўлган КГБга, ҳозир унинг номи Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ), бизни блоклаш ҳақида ифлос кўрсатма берди ва ДХХ бу ифлос топшириқни шараф билан бажармоқда.
Кўрамиз, бу хабаримиздан кейин бизнинг Фейсбук тармоғидаги аҳволимизда қандай ўзгаришлар бўлади. Бўлса, раҳмат дейимиз, бўлмаса, қонун йўллари билан ДХХнинг ифлосликларини ҳаммага кўрсатиб бериб, шармандасини чиқараверамиз.