18 February 2020
21:09 - Ашраф Ғани Афғонистоннинг янги президенти деб эълон қилинди
Бугун, 2020 йил 18 февралда Афғонистоннинг Мустақил Сайлов Комиссияси 2019 йил 28 сентябрда ўтазилган президентлик сайловларининг узил-кесил натижаларини эълон қилди.

Tolo News телеканалида бу ҳақда Мустақил Сайлов Комиссиясининг раиси Ҳави Аълам Нуристоний хабар берган. Унинг айтишича, сайловлардаги Ашраф Ғанининг бош рақиби бўлган Абдулло Абдуллоҳнинг талаби билан сайловларнинг натижалари қайтадан кўриб чиқилган. Маълум бўлишича, сайловчиларнинг 50,6 фоизи Ашраф Ғанига, 39,5 фоизи Абдулло Абдуллоҳга, тахминан 4 фоизи Гулбиддин Ҳикматиёрга овоз берибди.

Шундай қилиб, Ашраф Ғани Афғонистоннинг иккинчи муддатга сайланган президенти бўлиб қолди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону