19 February 2020
13:15 - Ўзбекистон ва атрофида нималар бўлмоқда ва нималар бўлиши ҳақида "Ҳаракат"нинг фикрлари

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган ва демократиядан узоқ бўлган мавжуд режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё бугун Туркияга кетганини хабар қилдилар. Шавкат Мирзиё Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказармиш, Туркия Президенти кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашармиш.

Бундан ҳам қизиғи, Шавкат Мирзиёнинг расмий турмуш ўртоғи Зироатхон хоним нимага Туркияга эри билан бирга кетмагани умуман тилга олинмаяпти.

Майли кўрамиз, воқеалар қандай ривожланади. Аммо, бу кетишда Ўзбекистонда ҳеч қандай жиддий ўзгариш бўлмаслиги, бизда Жон бошига Ялпи Ички Маҳсулот 1,5 минг доллардан ошолмаслиги ва аҳолининг ўртача ойлиги тахминан 100 доллар атрофида бўлиб қолавериши ҳозироқ маълум. Демак, аҳолимизнинг катта қисми чет элларда қуллардек ишлайверишга мажбурдир.

Бу ғариб аҳволдан чиқиш учун Шавкат Мирзиё Тошкентдаги кабинетида ўтириб бўлса ҳам косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлаш, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан ҳамкорликни олға суриш каби масалалар устида ишлаши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону