Дунёга танилган Bloomberg сайтига кўра, АҚШ доллари сўнги 5 йил ичида энг кучли мавқега эга бўлмоқда. Масалан, 2020 йилнинг бошларида ичида евро ҳам бўлган 10 та жаҳон валютасига нисбатан долларнинг кучи мустаҳкамланди. 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан долларнинг индекси сал кам 2 фоизга кўтарилди.
Долларнинг бундай кучайишининг сабаби - Хитойда янги коронавируснинг тарқалиши ортаётгани ва АҚШ иқтисодининг кўрсатгичлари ҳамда америкалик облигацияларнинг барқарорлиги сақланиб қолаётгани эканлиги ҳам айтилмоқда.
Ҳозир Ўзбекистонда сўмнинг қиймати бошқа валюталарга нисбатан амалда тушиб бораётгани бизнинг хабарлардан ҳам маълум. Шундай экан, ҳозир ҳамма ўзбекистонликлар ўз пулларини долларда сақлашга ҳаракат қилишлари керак.