16 February 2020
14:26 -
Афғонистон президенти мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартиришга тайёрлигини билдирди
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди.Афғонистон мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартириш эҳтимолига тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани.
"Биз бунга тайёрмиз. Барча операцияларнинг 94 фоизга яқини афғон кучлари томонидан ўтказилмоқда", - деди у Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.
Кобул қисқартириш қай даражада бўлишига рози эканлиги ҳақидаги саволга Ғани барчаси мамлакатдаги шароитларга боғлиқлигини айтди.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди. Ушбу даврнинг муваффақиятли якунланиши ўт очишнинг расман тўхтатилишига, афғонлараро мулоқотнинг бошланишига ва Америка қўшинларининг Афғонистондан якуний олиб чиқилиши учун шароит яратилишига олиб келиши мумкин. // Kun.uz
Бу хабарга қўйилган расм РИА “Новости” сайтидан олингани ҳам билдирилган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
