16 February 2020
16:47 - Хитойда коронавирусга қарши курашда прогресс бошлангани эълон қилинди

Reuters агентлиги Хитой Соғлиқни Сақлаш Миллий Комиссиясининг вакили Ми Фэннинг баёнотига асосланиб хабар қилишича, коронавирусга қарши қилинаётган тадбирлар ижобий натижалар беришга бошлабди.

Ми Фэн берган баёнотдан маълум бўлишича, касаллик юқаётган беморларнинг аҳволи аввалги даражалардан пайсайибди, бир неча ҳафта ичида касаллик юқтираётганларнинг фоизи 16 дан 7,2 гача тушибди.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Хитойнинг Ухан вилоятида ўтган йилнинг 31 декабрида ўртага чиққан коронавирус аввал жуда даҳшатли кўринган эди. Аммо, шу пайтгача сал кам 70 минг киши бу янги вирус билан заҳарланган бўлса ҳам, уларни даволашда жиддий ўсиш бор. Тўғри, бугунгача ҳалок бўлганларнинг сони 1669 га чиқди, аммо тўла даволанаётганлар сони ўз минглаб кишилардан иборат.

Охирги маълумоталарга кўра, ҳатто Ухан вилоятида ҳам янги касаллар сони камаймоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону