09 February 2020
14:00 - Бугун, 9 феврал Алишер Навоийнинг, 14 феврал Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган кунидир

Ҳа, айнан шундай, 1441 йил 9 февралда туғилган Алишер Навоий 579 ёшга кирди, 1483 йил 14 февралда туғилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур 537 ёшга киради.

Сўнги кунларда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида бу икки улуғ зотнинг туғилган кунига бағишланган байрам тантаналари, концертлар бўлди. Кеча Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида Назм ва Наво Кечаси номли гўзал йиғилиш ўтказилди.

Бугун Алишер Навоийнинг турли шаҳарлардаги ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйилди, 14 февралда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйилади. Байрам тантаналари бўлмоқда ва бўлади.

Яна бир йилдан кейин Алишер Навоийнинг 580 йиллиги, 3 йилдан кейин Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги нишонланади. Минг афсуски, бу иккала бобокалонимиз Афғонистоннинг Ҳирот ва Қобул шаҳарларида тупроққа берилганлар. Уларнинг қабрига Афғонистонда яшайдиган ўзбеклар ва бошқа миллат вакиллари гулчамбарлар қўйишди, уларнинг жони жаннатда эканлиги яна бир марта эсланиб, дуолар қилинди.

Улуғ боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган куни муносабати билан ҳаммани табриклаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону