09 February 2020
15:29 -
ОАВ: АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди
Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, беш ёки олти нафар АҚШ аскари ҳамда олти нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлган.
Кобул шарқида қўшма операция ўтказиш чоғида АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди, деб хабар берди The New York Times газетаси.
Газета манбаларининг сўзларига кўра, операция Нангарҳор вилоятида ўтказилаётган бўлган. Томонлар нима учун бир-бирига қарши ўқ узгани маълум эмас.
Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, беш ёки олти нафар АҚШ аскари ҳамда олти нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлган. (Reuters агентлиги 2 америкалик аскар ҳалок бўлгани, 4 нафари ярадор бўлганини айтмоқда – “Ҳаракат”)
Ўзини таништиришни истамаган Америка вакили журналистларга АҚШ олти нафар ҳарбий хизматчисини йўқотганини маълум қилган. // Kun.uz
“Ҳаракат”: Бу хабарга қўйилган расм Reuters агентлигидан олингани ҳам айтилган.