07 February 2020
14:00 -
Давлат ўлиб бўлди: Сенат раиси Танзила Норбой Қуйи Палата билан ҳамкорликда қонун, фармон ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан парламент назорати ўрнатармиш. Сиёсий мухолифат қани?
Мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммвий ахборот воситалари, жумладан, Kun.uz Интернет нашри хабар беришича, Танзила Норбой бугун 7 февралда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат” мавзусидаги давра суҳбатида Қуйи Палата билан ҳамкорликда қонунлар, фармонлар ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан қатъий парламент назорати ўрнатилишини айтиб ваъзхонлик қилибди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятлари юксакликда бўлармиш, уларнинг фикрлари инобатга олинармиш, шу билан бирга, фуқаролик жамиятлари кодекси ишлаб чиқилармиш.
Қаранг, кўпчилиги ижрочи органларда ишлайдиган кадда-Сенатор ва Қонунчилик Палатаси депутатлари қонунлар, фармонлар ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан қатъий парламент назорати ўрнатармишлар. Эси жойидами, бу бош кадда-Сенаторнинг, деган савол қўйишга ҳам ҳожат йўқ. Қолаверса, кадда-Сенатор ва Қонунчилик Палатаси депутатлари ўзлари қонунлар чиқариб, ўзлари уларнинг ижросини назорат қиладиларми? Қани қонунчилик ва ижрочи органларнинг бир биридан мустақиллиги?
Энг қизиғи, хабарда бундай давра суҳбати қаерда ва кимларнинг иштирокида ўтказилгани умуман тилга олинмаган. Аммо, Танзила хоним ўз нутқида “Мен бу гапларни давлат раҳбари номидан айтаяпман, десам ҳам бўлади. Чунки, у ўз мурожаатида шундай фикрни билдирди. Президент Жамоатчилик Палатаси ташкил этилишини ва ҳар бир инсон овози тингланишини, давлат халқ манфаатларига хизмат қилишини айтган эди” дейишгача борибди.
Ана холос, Шавкат Мирзиёнинг бош қўғирчоғи шундай дейишгача боргани – Ўзбекистон давлат сифатида ўлиб бўлганининг исботидир, дейди мухбиримиз. Демократик мухолифат расман йўқ экан, унинг асосида турувчи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган қуйидаги фикрларни тинглашдан бошқа йўл йўқ:
- Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ИСЛОҲОТЧАларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга МУҲТОЖ.
- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.
- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.
- Шу ғоялар амалга ошиш пайтида мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.
Тушундингизми, Танзила хоним? Ҳеч қанақа Жамоатчилик Палатасининг кераги йўқ. Олий Мажлиснинг ўзи Жамоатчилик Палатасига айлантирилиши керак.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, Kun.uz сайтидан олинган расмга қаранг. Танзила хоним қандайдир давра суҳбатида ваъзхонлигини қилмоқда.