07 February 2020
04:26 - Доналд Трамп Оқ Уйда импичмент айбномасидан оқланганини нишонлади
Аввал хабар қилганимиздек, кеча маҳаллий вақт билан соат 17:00 да АҚШ Президенти Доналд Трамп 5 февралда АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенат ўзини демократлар ўйлаб топган “жодугар овидан” қутқарганини, яъни ўзини оқлаганини байрам қилувчи баёнот билан Оқ Уйда чиқиш қилди.

Тўғри, у импичмент жараёни “дўзах” бўлганини ҳам тан олди, аммо тарафдорларининг ғайрати ва кучи билан ғолиб чиққанини эълон қилишдан ҳам чекинмади. Бу дақиқаларни АҚШдаги кўпчилик телеканаллар, жумладан, Reuters, NBC New York кабилар жонли ёйинда намойиш қилдилар.

Унинг ҳамма гапларини бу ерда такрорлашга ҳожат ҳам йўқ. Чунки, биз аввалдан шундай бўлишини башорат қилган эдик, айнан, шундай бўлди, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Доналд Трампнинг нутқида ИККИ жойини эслатиш фойдали бўлади. Биринчиси, у Демократик Партиянинг жарчиси бўлган Вашингтон Пост газетаси кечаги сонининг бош саҳифасига ўзининг расмини қўйиб, катта қилиб “Трамп оқланди” деб ёзиб қўйганини ҳаммага кўрсатди.

Иккинчи жойи – АҚШнинг энг машҳур газеталаридан бири USA TODAY кечаги, яъни 6 февралдаги сонининг бош саҳифасига ҳам Доналд Трампнинг катта расмини қўйгани бўлди.

Энди Доналд Трамп бу йилга президентик сайловларида қатнашиш билан ҳам шуғулланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону