АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм Конгресс томонидан қабул қилинган “Савдо тўғрисида"ги қонунга киритилган “Жексон-Вэник” тузатиши маънан эскирганини эслатиб, рўйхатдан Ўзбекистонни айни пайтда чиқариб ташлаш осон иш эмаслигини 6 февраль куни элчихонада ўтказилган матбуот анжуманида урғулади.
1974 йили конгрессменлар Генри Жексон ва Чарльз Вэник фуқароларнинг эмиграциясига тўсқинлик қилаётган, инсон ҳуқуқларини поймол этувчи давлатларга нисбатан иқтисодий босимни таклиф қилишган ва АҚШ шундай давлатлар билан муносабатларда савдо имтиёзлари, давлат ва унинг кафиллигидаги кредитларни ажратишни тақиқлашини талаб қилишган эди, шундай бўлган.
Айтиш керакки, бу рўйхатга Беларусь, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Туркманистон, Тожикистон ҳам киритилганди.
Ушбу қонун ўтмиш қолдиғи, у Совет даврида қабул қилинганди. Қонундан мақсад - эркин эмиграцияга йўл очиш, фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши, давлатдан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган давлатларга босим ўтказиш бўлган. Ўйлашимча, дейди Даниел Розенблюм, бугунги кунда Ўзбекистонда эмиграция эркинлиги мавжуд ва дунёнинг бошқа давлатларида ҳам фуқаролар истаса, мамлакатдан эркин чиқиб кета олади. Шундай экан, қонуннинг амал қилиши тўхтаса ҳам бўларди.
“Бироқ, АҚШ Конгресси бирор давлатни “Жексон-Вэник” рўйхатидан чиқариши учун айрим омилларни инобатга олиб, иш тутиши керак. Негаки, қонундаги таъсирчан чоралар АҚШ ва муайян давлат ўртасидаги савдо имтиёзлари билан ифодаланган. Ўша давлат Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлган тақдирдагина Конгресс ушбу масалани кўриб чиқиши мумкин. Қўшимча қилиб айтмоқчиманки, таъкидларим қонунда белгиланмаган. Қонун муайян давлатнинг ЖСТ аъзолигини талаб қилмайди. Аммо амалиётда Конгресс шундай иш тутади”, деди АҚШ элчиси.
Эслатиб ўтиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистон 2019 йилда ЖСТга кириш учун ҳаракат бошлаган эди. Демак, авваламбор мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини поймол этишни тўхтатиш лозим. Бунга Шавкат Мирзиёнинг косметик эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ёрдамида эришиш мумкин.