05 February 2020
14:47 -
Ухандан 84 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди
Ўзбекистон Хитой ҳудудидаги фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида иккинчи чартер рейсни амалга оширди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Хитойдан Ўзбекистон фуқароларини олиб учган самолёти бугун маҳаллий вақт билан соат 11:42да Тошкент аэропортига етиб келди.
Самолётда Ухандан эвакуация қилинган 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари ватанга олиб келинди.
Бу самолёт йўловчилари ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.
«Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан самолётдаги йўловчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг уст-боши ҳамда юкларини тўлиқ зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда. Шундан сўнг уларни махсус тайёрланган тиббиёт муассасига жойлаштириш кўзда тутилган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66.
4 февраль куни Ўзбекистон Хитойдан 250 нафар фуқароси эвакуация қилганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ушбу фуқароларда коронавирус аниқланмаганини маълум қилган. // Kun.uz