04 February 2020
18:49 -
Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келди
Ўзбекистон хавфли коронавирус тарқалаётган Хитой ҳудудидан фуқароларини эвакуация қилишни бошлади.
Бугун, 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:21да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейс орқали Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан эвакуация қилган самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Самолётда 250 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари Пекиндан олиб келинди.
«Чартер рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари ҳамроҳлик қилишди. Улар томонидан эвакуация қилинган йўловчилар самолётга чиқиш пайтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Лозим бўлганда зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва парвоз пайтида биологик хавфсизликни таъминлаш учун барча зарур воситалар тақдим этилди.
Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Хитойдан олиб келинаётган фуқароларимиз икки ҳафта давомида халқаро санитария-эпедимиология талаблари асосида қатъий карантин ҳолатида сақланади. Шу давр якунига қадар ҳарорати кўтарилган ёки бошқа касаллик аломатлари юзага келганда зудлик билан алоҳидалаш, махсус лаборатория текширувидан тўлиқ ўтказиш ҳамда даволаш ишларини стандартлар бўйича олиб бориш учун барча зарур чоралар кўрилган. Шу даврда уларнинг оила аъзолари билан учрашиши тақиқланади. Яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиши мумкин бўлади.
Ташкил этилган вақтинча карантин муассасаларида юқумли касалликлар бўйича малакали вирусолог, эпидемиолог ва бошқа етакчи шифокор-мутахассислар иш олиб боришади. Улар хавфли инфекцияларга қарши курашда ташхис қўйиш, даволаш ҳамда карантин тадбирларини ташкиллаштириш тажрибасига эга. Шифокорлар карантин муассасасида белгиланган муддат якунига етгунга қадар фаолият олиб боришади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин: +998 (71) 276-49-66.
Айни вақтда олиб келинганларнинг қанчаси хавфли коронавирус ўчоғи бўлган Ухандан эвакуация қилингани маълум эмас. Уханда қолаётган бошқа ватандошларни ҳам олиб келиш учун яна бир самолёт Хитойга юборилган. // Kun.uz
Бу хабарга қўйилган расм Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигидан олинган.