05 February 2020
22:05 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича лекция ўқибди, ҳамма мутасаддилар конспект қилишибди
Бугун 5 февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказибди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатибди.

Очиғини айтсак, у шу мавзу бўйича навбатдаги масхарабозлик руҳидаги лекциясини ўқибди, мутасаддилар унинг лекциясини, расмда кўраётганингиздек, кўр-кўрона конспект қилмоқдалар. Энг қизиғи, бу ҳақда тарқатилган хабарларда унинг лекциясини эшитишга кимлар чақирилгани умуман тилга олинмайди.

Шавкат Мирзиё аҳволимиз, ўзнинг 24 январдаги Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида ҳамма масхарабоз депутат ва кадда-Сенаторларни ҳамда халқимизнинг катта қисмини ўзи тўқиб чиққан эртаклар билан роса лақиллатганидек, “Во!” эмаслигини кўрсатиб берди. Бошқа фактларни қўйиб туринг, у бугунги лекциясида Жаҳон Банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида “Халқаро Савдо” йўналиши бўйича мамлакатимиз 190 та давлат орасида 152-ўринда қайд этилганини, ўтган йили 416 мингта декларациядан атиги 344 таси бизда расмийлаштирилганини, юк тўғрисида олдиндан маълумот бериш темир йўлда умуман йўлга қўйилмаганини ҳам тан олибди ва шундай аҳволдан чиқиш йўллари ҳақида вайсабди.

Нимамиш, унга кўра, янги Божхона Кодексини ишлаб чиқиш, божхона органлари ташкилий тузилмаси ва маъмурчилигини такомиллаштириш вазифаси устида ишлаш керакмиш. Нима, 13 йил Бош Вазир бўлган, мана 3,5 йилдан бери президентлик қилаётган Шавкат Мирзиё шу каби оддий нарсаларни аввал билмасмиди?

Биларди, аммо бу тизимни ўзгартириш кераклигини тушунмасди. Ҳеч шубҳа йўқ, у ҳозир ҳам бундай нарсаларни тушунмайди ва тушунишни ҳам истамайди. Чунки, Ислом Карим замонида ҳеч кимнинг бундай нарсалар билан иши йўқ эди, ҳамма ўша ҳаромийни мадҳ этиш билан шуғулланарди. Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда ва давом этаверади.

ЎзАнинг бу йиғилиш ҳақидаги хабари қуйидаги жумла билан тугаган: “Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.”

Аммо, улар қандай мутасаддилар эканлиги, қандай ахборот беришгани мутлақо тилга олинмайди. Чунки, ЎзА каби қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари учун муҳим бўлган нарса – қуруқ вайсашдан иборат ёлғон хабарлар тарқатишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону