04 February 2020
07:24 -
Эрдўған: миллионга яқин суриялик Идлибни тарк этди ва Туркия чегараси томон келмоқда
Туркия президентининг фикрича, қочоқлар оқими "тинч аҳолига зарба бераётган" Сурия армияси ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган.
Бир миллионга яқин суриялик Идлиб вилоятини тарк этди ва Туркия билан чегара томон йўл олди, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
"Идлибда 3-4 миллион киши яшайди. Ҳозирда бир миллионга яқин суриялик у ерни тарк этди, улар бизнинг чегарамиз томон келишмоқда. Туркия учун бунча миқдордаги қочоқни қабул қилиш қийин бўлади", - деб таъкидлади Эрдўған.
Унинг фикрича, қочоқлар оқими "тинч аҳолига зарба бераётган" Сурия армияси ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган.
Идлиб – Суриянинг 2012 йилдан буён ноқонуний қуролли тузилмалар қўлида қолиб келаётган ягона ҳудуди. Вилоят ҳудудида Туркия армиясининг 12та кузатув пункти фаолият кўрсатади. // Kun.uz