Kun.uz Интернeт нашри маҳаллий вақт билан соат 15:07 да хабар тарқатиб, Тошкентда АҚШ ва 5 Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари C5+1 форматдаги учрашувларини ўтказиб бўлганларни эълон қилди.
Бу учрашувда қуйидагилар иштирок этибдилар:
- Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазири Мухтор Тлеуберди,
- Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазири Чингиз Айдарбеков,
- Тожикистон Ташқи Ишлар Вазири Сирожидин Мухриддин,
- Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи Ишлар Вазири Рашид Мередов,
- Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов,
- АҚШ Давлат Котиби Майкл Помпео.
Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015 йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этганини қайд этишибди.
Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилибди.
Минг афсуски, Kun.uz Интерент нашрининг журналистлари бу учрашув тўғрисида бундан бошқа биронта тафсилотли маълумот бермаганлар.
Бу хабарга қўйилган расм ҳам Kun.uz сайтидан олинди.