Бугун мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида Шавкат Мирзиё номидан Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий Стратегиясининг лойиҳаси эълон қилинди. Узундан узоқ лойиҳани ўқиган одамда Ўзбекистоннинг бугунги аҳволи ҳақида ўта ижобий таассуротлар шаклланади.
Нимамиш, Ўзбекистонда бу соҳага оид ҳамма қонунлар такомиллаштирилармиш, 2030 йилгача жаҳон стандартлари даражасига кўтарилармиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида дунёнинг 50 та кучли давлатлари қаторига чиқармишмиз ва ҳоказо ва ҳоказолар.
Нима ҳам дердик, “Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари, инсон ҳуқуқлари масаласида Ислом Карим даражасига чиқиб бўлдингиз, Ўзбекистоннинг имижини ўлдириш ишини йўлга қўйиб олдингиз!” деймиз.