03 February 2020
13:18 -
Яна масхарабозлик: Кеча Тошкентга келган АҚШ Давлат Котиби Майкл Помпео бугун расман Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашибди
Маҳаллий қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари кеча 2 февралда Тошкентга Қозоғистондан келган ва ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил тарафидан кутиб олинган АҚШ Давлат Котиби Майкл Помпео бугун Абдулазиз Комил билан учрашганини ўта қисқа хабар билан билдиришди.
Ўта қисқа хабарларда айтилишича, икки вазир суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашишибди, Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи ва Доналд Трамп билан музокаралари якунига кўра қабул қилинган стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши тўғрисида Қўшма баёнот қоидаларини изчил амалга ошириш, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга томонлар содиқ эканлиги тасдиқланибди, энг муҳими, учрашув якунига кўра Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари журналистлар қаршисида баёнот беришибди, уларнинг саволларига жавоб қайтаришибди.
Аммо, хабарларда икки вазир нималарни муҳокама қилишгани, журналистлар вазирларга қандай саволлар беришгани ва улардан қандай жавоблар олишгани умуман тилга олинмаган. Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик.