02 February 2020
07:32 - Араб Бирлиги давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Доналд Трампнинг “аср келишуви" лойиҳасини тан олмадилар, Фаластин раҳбари АҚШ ва Исроил билан алоқаларни бутунлай узди
Кеча 1 февралда Миср пойтахти Қоҳирада тўпланган Араб Бирлиги давлатларининг ташқи ишлар вазирлари фақатгина Исроил Бош Вазири Бенямин Натаняху тарафидан маъқулланган Доналд Трампнинг “аср келишуви" лойиҳаси тинчликка эмас, сўнги 30 йилда эришилган арзимаган ютуқларни бир зарба билан йўқ қилишга хизмат қилишини урғуладилар.

Бу йиғилишга атайлаб шахсан ўзи келганини кескин гапирган Фаластин раҳбари Муҳаммад Аббос ҳам Доналд Трампнинг лойиҳасини тўла рад этган, АҚШ ўзлари учун дўст ўлка эмаслигини айтиш билан бир қаторда, тарихга Қуддусни сотган киши бўлиб кирмаслигини, АҚШ ва Исроил билан ҳамма алоқаларни узишини эълон қилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону