02 February 2020
06:14 - Ўтган жума, яъни 31 январда АҚШ Сенати Президент Доналд Трампга қарши импичмент курашида феълан ғалаба қозонди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси – кўпчилигини Демократик Партия аъзолари ташкил этувчи Вакиллар Уйида - 2016 йилнинг президент сайловларида мағлубиятга учраган демократлар янги сайланган Республикачилар Партияси номзоди Президент Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилиш учун кураш олиб борардилар.

Тўғри, улар ҳеч нарса қилолмадилар, аммо 2019 йилнинг ёзида Украинада янги президент сайлангач, Доналд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленскийга босим ўтказиб, Украинада ҳам бизнес билан шуғулланаётган ва бу йил бўладиган президент сайловларида Демократик Партиянинг асосий номзоди бўлиши кутилаётган Жозеф Байденнинг ўғли Роберт Хантер Байденга қарши жиноий иш очишни талаб қилганини баҳона қилиб, яна импичмент кураши бошладилар. Ўтган йилнинг декабрь ойида импичмент қарори Вакиллар Уйида қабул қилинди, аммо расман иш Сенатга шу йил январь ойининг ўрталарида топширилди.

Аммо, Сенатда Республикачилар Партиясининг аъзолари кўпчиликни ташкил қилганлари сабабли, сал кам 2 ҳафта давом этган курашдан кейин, республикачилар ўтган жума куни, яъни 31 январда импичмент иши бўйича бошқа гувоҳларни чақиртирмаслик ва тергов ишларини чуқурлаштирмаслик ҳақида қарор чиқартирдилар. 100 кишилик Сенатда улар 51-49 овоз билан ғалаба қозондилар. Шу билан республикачилар Сенатда умумий ғалабанинг пойдеворини яратиб бўлдилар.

Демак, ишнинг буёғи фақат расмиятчилик бўлади, импичмент Сенатда қабул қилинмайди. Ҳозир Доналд Трамп ўзини ғалаба қилган одамдек тутмоқда ва айнан шундай бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону