02 February 2020
15:44 -
Эси паст Адлия Вазири Русланбек Давлетов нотариусларга нафақат қонуний, балки инсоний, ҳатто диний талаблар қўярмиш. Нимага ўз олдингизга шундай талаблар қўймайсиз?
Бугун мамлакатимиздаги бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАнинг мухбири, бошқа бир эси паст Норгул Абдураимованинг “Адлия вазири: Нотариусларга нафақат қонуний, балки инсоний, ҳатто диний талаблар қўйилди” сарлавҳали мақоласини тарқатибди.
Ўша аҳмоқона мақолада Русланбек Давлетнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Яъни уларга қонуний ишлаш талаби қўйилиши билан бирга инсон сифатида тўғри ишлаш кераклигини тушунтирилган, ҳатто диний асосларни келтириб, ҳалол бўлиш, ҳаромдан ҳазар қилиш уқдирилган. Бироқ, улар ўз нафси йўлида электрон тизимларни чалғитишга уринмоқда...”
Хўш, ўша Давлатбекнинг ўзи инсон сифатида тўғри ишлаш кераклигини тушунмайдими, ҳалол бўлиш, ҳаромдан ҳазар қилиш кераклигини билмайдими? Ўз нафси йўлида ҳамма ерда ёлғонларни гапираверадими?
Айнан шу вазирга ва Президент Шавкат Мирзиёга, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарларига, мамлакатимиз Омбудсманига Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифи 2019 йил 31 майда Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти номидан юборилган эди.
Нима, жаноб Давронбек, ўша таклифни ҳалигача ўқимадингизми? Аммо, АҚШ элчихонасидаги қандайдир тадбирда “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташановга “Нимага АҚШ элчиси ҳамма ерда Сиз кабиларнинг ёнини олади, нима у қариндошингизми?” деб сўраган экансизку! Демак, у таклифни, яъни мутлақо тўғри таклифни, Россиядек давлатда сиёсий партияни рўйхатга олиш учун унинг 500 аъзоси борлиги етарли эканлигини, бизда эса 20 минг аъзо бўлиши кераклигини биласиз. Аммо сал кам 1 йилдан бери ўзингиз ҳам, аҳмоқона вазирлигингиз ҳам ҲЕЧ НАРСА ҚИЛМАЯПТИ-КУ!
Нимага, жаноб Давронбек? “Эзгулик” Жамиятининг мутлақо тўғри таклифини амалга ошириш учун бир кун ичида сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга Вазирлик номидан ўзгартиришлар киритиб, уни тасдиқлаш учун Олий Мажлисга юбориш мумкинку!
Тўғри келган жойда қуруқ валдирашни тўхтатиб, амалда ҳақиқий ВАЗИР сифатида ишлашни ўрганинг жаноб Давронбек!
Шу сабабли, авваллари кўп марта айтилган фикримизни Сиз учун яна қайтарамиз. Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш ва тезроқ тўла бозор иқтисодиётига ўтиш кераклигини айтиб келаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери қуйидагиларни ҳам такрорлаб келмоқда:
- Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ИСЛОҲОТЧАларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга МУҲТОЖ.
- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.
- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.
- Шу ғоялар амалга ошиш пайтида мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.
Тушундингизми, Давронбек исмли жаноби олийлари?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения