01 February 2020
22:27 -
Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Тошкентдаги офисига машҳур Human Right Watch, Cotton Campaign вa Uzbek-German Forum ташкилотларининг расмий вакиллари келди
“Эзгулик” Жамиятининг раҳбари Абдураҳмон Ташанов ташкилотнинг сайтида хабар эълон қилиб, кеча 31 январь куни машҳур Human Right Watch (Европа бўлими раҳбари Hugh Williamson, Марказий Осиё бўлими раҳбари Vladislav Lobanov), Cotton Campaign (Allison Gill) va Uzbek-German Forum (Elizabeth Lynn Willson) ташкилотларининг вакиллари “Эзгулик”нинг Тошкентдаги марказий офисига келганларини билдирди. Улар билан учрашувга "Эзгулик" фаоллари Бекзод Турматов, Умид Давлатов ва Абдураҳмон Ташанов ҳам қўшилди.
Учрашув фақатгина расмиятчилик учунгина бўлмаган, жуда муҳим масалалар, чет элликлар бошқачароқ позицияда турган масалалар муҳокама қилиниб, етарлича шарттаки шаклда ўтган. Лекин, шубҳасиз, бу учрашув шу маънода ҳам жуда фойдали бўлган.
Ўзбекистонда 22 декабрда ўтказилган сайловларини кузатган ЕХҲТ делегацияси сайловлар мутлақо Европа стандартларига тўғри келмайдиган шаклда ўтганини урғулаб, кейинги йил бўладиган президент сайловларигача кўп нарса ўзгариши мумкинлигини урғулагани ҳам тилга олинибди.
Шу кунларда Тошкентга АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео ва бош офиси Англияда бўлган Amnesty International ташкилотининг вакиллари ҳам келиши кутилмоқда. Демак, юқорида номи тилга олинган меҳмонлар сафига яна бир неча киши қўшилиши ва ҳали бундан ҳам шиддатлироқ баҳс ва мунозаралар бўлишини кутиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения