01 February 2020
20:21 - Дунё тўла қизиқ хабарлар: Буюкбритания кеча 31 январда расман Европа Иттифоқидан чиқди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2016 йилда Буюкбританияда умумхалқ рефендумида унга қатнашганларнинг 51 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган эди. Мана орадан 3,5 йил ўтгандан кейин, катта жанжаллар билан бу қарор ниҳоясига етказилди.

25 январда Буюбританиянинг янги Бош Вазири Борис Жонсон ЕИдан чиқиш, яъни Brexit ҳужжатини Европарламентга топширди, 29 январда Европарламент уни ратификация қилди, 30 январда уни ЕИнинг ҳамма раҳбарлари қўллаб-қувватладилар ва 31 январь куни маҳаллий вақт билан 23:00 да Буюкбритания Бош Вазири Борис Жонсон Буюкбритания расман Европа Иттифоқидан чиққанини эълон қилди.

Хуллас, шунақа гаплар. Нима ҳам дердик, ЕИ қалтис даврга кирмоқда, буни тўхатиш керак, акс ҳолда, Европада яна муаммолар кўпаяди, деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону