Ўтган йили Грузия билан бўлиб ўтган урушда, Россия расмий хабар берилганидек, тўртта эмас, олтита ҳарбий учоғини йўқотган. Улардан учтасини Россиянинг ўз ҳарбий кучлари уриб туширган, деб хабар беради Рейтер агентлиги “Moscow Defence Brief” журналига асосланиб.
Россиянинг мудофаа вазирлиги бу маълумотларни шарҳлашдан бош тортди. Грузия тарафининг даъво қилишича, аслида, ўтган йилги урушда Россиянинг 15 самолёти уриб туширилган.
“Moscow Defence Brief” журналининг ҳисоботи Гуржистон, Россия ва Жанубий Осетия оммавий ахборот воситалари ҳамда ҳарбийларнинг махсус интернет-форумларидаги хабарлар асосида тайёрланган бўлиб, ҳар бир учоқнинг ҳалокати тафсилотлари билан ёритилган.// gzt.ru
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
