09 July 2009
19:05 - Руслар Қирғизистон билан махфий музокаралар олиб боришмоқдами?
Русларнинг баъзи оммавий ахборот воситалари қирғизларнинг нодавлат 24.kg сайтига асосланиб, Россия вице-премьери Игорь Сечин ва Мудофаа вазири Анатолий Сердюков очиқ эълон қилмасдан Бишкекка келгани ва Қирғизистонда, хусусан, Ўш ва Боткент вилоятларида русларнинг ҳарбий объектларини қуриш бўйича махфий музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Сечин ва Сердюков президент Қурмонбек Бақиев билан учрашганлари ҳам иддао қилинмоқда.

Россия Марказий Осиёда СССР парчаланиб кетгандан кейин йўқотган позицияларини тиклашга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки, буни Россия раҳбарларининг ўзи очиқдан-очиқ гапирмоқдалар. Мараказий Осиё давлатларининг лидерлари, хусусан, Ўзбекистон президенти Ислом Карим русларнинг бу минтақадаги манфаатлари борлигини тан олиш ва бунга кўникиш лозимлиги ҳақида кўп марта гапирган. Нурсултон Назарбоев, Қурмонбек Бақиев, Имомали Раҳмонлар ҳам шу фикрда эканлиги маълум.

Шундай экан, Россия Қирғизистон билан махфий музокаралар олиб бориши ҳақиқатга ўхшамайди. Агар Путин Қирғизистонда бирон нарса қиламиз деса, Бақиев махфий музокараларсиз ҳам “Хўп бўлади!” деб жавоб бериши шубҳасиз.

Аслида, уни тушуниш ҳам мумкин. Чунки, АҚШ Афғонистон ва Покистонда олиб борилаётган террорга қарши урушда ғалаба қозонишига ишонмаётганлар кўп. Бу мамлакатларда ислом экстремистларининг қўли баланд келса, бутун Марказий Осиё устида катта хавф пайдо бўлади. Хавф Россия чегараларига яқинлашади. Бундай хавф қаршисида ўзини ожиз сезган Марказий Осиёнинг атеист раҳбарлари Россиядан нажот кутишлари ғоят табиий.

Русларнинг ўзи эса, америкаликларнинг ғалабасидан ҳам мағлубиятидан ҳам қўрқишади. Манас ва Хонобод атрофидаги ўйинлар айнан шу қўрқувдан келиб чиқмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону