28 January 2020
23:24 - Доналд Трамп пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин ва Қуддуснинг бошқа қисми Исроилнинг пойтахти бўлган икки давлат лойиҳасини эълон қилди

Бугун, 2020 йил 28 январда Оқ Уйда Исроил Бош Вазири Бенямин Натаняху билан учрашгандан кейин, Доналд Трамп ўзининг “аср келишуви" номли лойиҳасини эълон қилди. Бенямин Натаняху бу лойиҳадан мамнунлигини билдирди.

Бу лойиҳага кўра, Фаластин тупроқларида 2 та давлат – пойтахти ҳозирги Қуддус/Иерусалим бўлган Исроил ва пойтахти мужмаллик билан айтилаётган Шарқий Иерусалим/Қуддус бўладиган Фаластин давлати расмийлашади.

Маълумки, бу икки давлат, аслида, 1948 йили БМТда қабул қилинган қарорга бўйсунмаганларди ва натижада ҳозир бу ерда дунё тарафидан тан олинган биттагина давлат – Исроил бор. Фаластин давлати узоқ йиллар давом этган уруш каби курашдан кейин бир неча йил аввал яратилган, аммо уни ҳали кўпчилик тан олгани йўқ. Унинг Президенти Маҳмуд Аббос ҳам ҳали расман тан олинмади. Доналд Трамп мустаиқил Фаластин давлатини яратишда керакли ҳамма ёрдамни беришга тайёр эканлигини, бу ҳақда Маҳмуд Аббосга махсус мактуб юборганини ҳам айтди.

Кўрамиз, энди нима бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону