29 January 2020
03:18 -
Доналд Трампнинг “аср келишуви" лойиҳаси яҳудийларга ёқди, арабларни ғазабга келтирди
Бундан аввалги хабаримизда АҚШ Президенти Доналд Трамп “аср келишуви" номли лойиҳасини эълон қилгани, Исроил Бош Вазири уни маъқуллагани, аммо ҳали дунё тарафидан тан олинмаган Фаластин давлати ва араблар унга қандай муносабат билдиришлари номаълум эди.
Кеча “аср келишуви" лойиҳаси эълон қилиши билан ҳали дунё тарафидан тан олинмаган Фаластин давлатининг Президенти Маҳмуд Аббос араблар бундай лойиҳани қабул қилмасликларини, чунки, бу лойиҳага кўра, Қуддус/Иерусалим умрбод Исроилга ўтиб кетишини, Фаластин давлати бу каби лойиҳаларни тайёрлаш босқичида иштирок этиши кераклигини, 1967 йилгача мавжуд бўлган чегаралар тан олиниши шартлигини, қолаверса, Фаластин “яқиншарқ форматида”, яъни Россия, АҚШ, ЕИ ва БМТ билан биргаликда музокараларга қўшилиши кераклигини, Доналд Трамп тайёрлаган “аср келишуви" лойиҳасига асосланиб бўлмаслигини урғулаб, АҚШнинг машҳур Reuters агентлигига ўз фикрини билдирибди.
Хуллас, шунақа гаплар. Фаластин давлати “аср келишуви" лойиҳасини қабул қилмади. Ҳозирча буёғи нима бўлиши ноаниқлигича қолаверадиганга ўхшайди. Қолаверса, бу масалага Европа ва дунёнинг бошқа кучли давлатлари қандай муносабатда бўлишлари ҳам муҳим.
“Ҳаракат”: Бу хабарга биз тарафимиздан қўйилган Маҳмуд Аббоснинг расми русларнинг “Новости” агентлиги сайтидан олинган.