28 January 2020
19:12 -
Ўзбекистонда ўша-ўша масхарабозлик: Шавкат Мирзиё туризм ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказибди
Мамлакатимиздаги бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бугун 28 январда Шавкат Мирзиё туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди. Ҳа, Ўзбекистондек давлатда ҳамма нарса муҳим, ҳамма масалалр билан давлат раҳбарлари шуғулланишлари керак. Аммо, нимага бизда ҳамма нарса билан айнан Шавкат Мирзиё шуғулланади? Ҳар бир соҳанинг ўз “каттаси” йўқми?
Хабарда бу йиғилиш туризм ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари бағишлангани, шу йил 24 январда Шавкат Мирзиё ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш устувор вазифа эканини таъкидлагани, айнан ўша куни “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолангани урғуланади.
Хўш, шундай экан, бугунги йиғилиш нимага керак эди? Ахир мақсадимиз тўла бозор иқтисодиётига ўтиш эмасмиди? Шундай бўлса, туризм ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ҳам хусусий тадбиркорларга бериш керакмасми?
Наҳотики, Шавкат Мирзиё шундай соддаки, шу саволларга жавобни бугунги йиғилишни ўтказишдан олдин қидириб кўрмаган? У ўзининг тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гармдорилар экиш, чет эллардан инвесторлар чақириш таклифлари айтган ерида қолиб кетганини ҳам билмайдими?
Ҳа, ростдан ҳам шундай, Ўзбекистон ҳали ҳам ўша-ўша масхарабозликлар ўлкаси!