26 January 2020
12:46 - Яна бир масхарабоз кадда-Сенатор ўртага чиқди: Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош директори Қувондиқ Санақулов мавжуд режим ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёни мадҳ этмоқда

Бугун 26 январда мамлакатимизнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАда Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош директори Қувондиқ Санақуловнинг Шавкат Мимрзиёни ва унинг сиёсатини мадҳ этувчи “Илм ва маърифат билан юксак марраларни эгаллаймиз” номли тутуруқсиз мақоласи эълон қилинди. Унинг ҳар бир гапи устида тўхтамасдан кулавериш мумкин. Аммо, майдалашиб ўтирмаслик учун биттагина мисол келтирамиз.

Нимамиш, Навоий Кон-Металлургия Комбинатида йирик инвестицион дастурлар амалга оширилмоқдамиш, комбинат томонидан 2017-2026 йилларда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури доирасида 27 та йирик инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши эвазига 3,1 млрд доллар маблағ ўзлаштирилармиш, натижада қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошиб, 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилармиш. Ушбу дастур қабул қилингандан буён 5045 та янги иш ўринлари яратилиб бўлинганмиш, жорий йилда дастур доирасида 646,5 млн доллар капитал маблағлар ўзлаштирилиб, умумий қиймати 241,3 млн. доллар бўлган 4 та лойиҳа фойдаланишга топширилармиш.

Қаранг, шундай катта, жаҳонга танилган Навоий Кон-Металлургия Комбинатида 10 йилда 3,1 млрд доллар маблағ ўзлаштирилармиш, бундан ҳам муҳими, 2017-2026 йилларда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошиб, 30 МИНГДАН ОРТИҚ иш ўринлари яратилармиш ва ҳоказолар. Жорийдаги йилда 241,3 млн. долларлик 4 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши устидан кулмасак ҳам бўлаверади. Бундан ҳам қизиғи, кадда-Сенатор Қувондиқ Санақулов ҳозир ўз комбинатида қанча одам ишлаётганини тилга ҳам олмаган.

Бундан ташқари, минг афсуски, бу кадда-Сенатор ўзи бошқараётган комбинат тайёр маҳсулотларнинг қандай қисмини тўғридан-тўғри Россияга қандай юбораётгани, Ўзбекистон қанча пул йўқотаётгани ҳақида ҳеч нарса демаган. Демайди ҳам. Чунки, булар мамлакатимизнинг Россия билан алоқаларига оид асосий сирлари-ку!!!

Аслида, мамлакатимиз аҳолисини айнан шу каби фактлар қизиқтиради, ўртоқ, жаноб, кадда-Сенатор Қувондиқ Санақулов!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону