26 January 2020
01:19 -
Туркиянинг Элазиқ вилоятида юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 29 га чиқди, ярадор бўлганларнинг сони 1,5 минг атрофида
Кеча саҳар соатлари тарқатган хабаримизда 24 январь куни ярим кечасига яқин кичкинагина Элазиқ вилояти ва қўшниларда 19 киши ҳалок бўлгани, ярадорлар сони 100 дан кўплиги айтилганди. Мана орадан 1 кеча-кундуз ўтди, ҳалок бўлганлар сони 29 га чиқди, жароҳатланганлар сони 1,5 минг атрофида.
Кутилмаган воқеалар ҳам бор. Масалан, шу вилоятнинг маркази бўлган Элазиқ шаҳрида вайронлар остидан 5 яшар қизалоқ 23 соатдан кейин тирик топилибди. Ҳозир унинг онасини топиш учун қидирув ишлари давом этмоқда.
Бу хабардаги маълумотлар кеча каби Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” газетасидан олинди.