“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг кеча эълон қилинган баёнотида Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишида нутқ сўзлагандан кейин, мамлакатимиздаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Шавкат Мирзиёни олқишлаш ва халқни янада лақиллатиш билан шуғулланмоқдалар ва шуғулланишни давом эттирадилар дейилган эди. Халқни лақиллатиш стратегияси бугун ҳам ишлашни давом эттирмоқда.
Мисоллар кўп, биттасинигина тилга олмоқчимиз. Аввал Ислом Каримнинг ҳамма тешигини ялаб юриш билан шуғулланиб келган гўёки ҳуқуқшунос Акмал Саидов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганидан кейин ЎзАда мақола эълон қилиб, энди Шавкат Мирзиёни ҳамма жойини ялаш билан шуғулланишини изҳор этибди.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, эътибор беринг, дунёнинг биронта ДЕМОКРАТИК давлатида бунқа шармандалик бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, демократик давлатларда парламент спикерлари ва ҳамма депутатлар қонунчилик масалалари билан машғуллар, уларнинг президентни ҳамма жойини ялашга вақтлари ҳам йўқ.
Бу ерда Акмал Саидовдан биттагина иқтибос келтирмоқчимиз. У ўз мақоласида шундай дебди: “Ҳозирги кунда парламент қонунчилик фаолияти замон талабларига тўла жавоб беради дея олмаймиз. Ишлаб чиқаётган қонунларимиз аниқ бир соҳадаги айрим вазифаларнигина ҳал қилишга хизмат қилади. Улар ҳали комплекс характерга эга ёки кодификациялашган эмас. Бу борада қиладиган ишларимиз талай.” Шавкат Мирзиё ўз нутқида "Демократик ислоҳотлар йўли - биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир" деганини Акмал Саидов каби эслатиш қанчалик аҳмоқлик эканлигини ёзишни ҳам истамаймиз
Эй, Акмалвой, эсингизни танигандан бери, яъни 28 йилдан бери гўёки ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланасиз, қонунларимиз аниқ бир соҳадаги айрим вазифаларнигина ҳал қилишга хизмат қилишини, улар ҳали комплекс характерга эга ёки кодификациялашган эмаслигини энди кўриб қолдингизми?
Шундай аҳмоқона нарсалар ёзаётган одам Ўзбекистон ва унинг халқи учун бирон нарса қилолишига ишонадиган ўзбекистонлик борми? Йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳозир ҳаммамиз биргалашиб, Ўзбекистоннинг расмий доираларини бунақа масхарабоз ва шармандалардан тозалашимиз керак, аниқроғи, ШАРТ.