25 January 2020
07:31 - Буюбритания Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича Brexit ҳужжатини ЕИга топширди, 29 январда Европарамент уни ратификация қилса, 31 январда ЕИ бир аъзосидан айрилади

Буюкбритания 2016 йилда Европа Иттифоқдан чиқиш мақсадида референдум ўтказган, референдумда аҳолининг 75 фоизи қатнашган ва қатнашганларнинг 51,1 фоизи Европа Иттифоқидан чиқишга овоз берган эди. Аслида, ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони мамлакат аҳолиснинг ярмидан ҳам кам эди. Аммо, қонунларнинг талаби шундай бўлгани учун, Буюбритания расман ЕИдан чиқиш учун ҳаракат бошлади.

Европа Итифоқидан чиқиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашга 3 йил ҳам камлик қилди. 2019 йил 7 июнда Бош Вазири Тереза Мэй референдум натижаларини охирига етказолмагани сабабли кўз ёши тўкиб, Консерватив Партия раислигидан ва Бош Вазир лавозимидан кетишини эълон қилди.

Унинг ўрнига шу партиянинг фаоли Борис Жонсон тайинланди. У ҳам Brexit, яъни ЕИдан чиқиш тарафдори эди. Жуда кўп қийинчиликлар билан у ўз ниятига етиш йўлидан кетишга бошлади. Яқинда мамлакат парламенти Brexit ҳақидаги ҳужжатни тасдиқлади, Буюкбритания қироличаси Елизавета II бу ҳужжатни имзолади ва кеча ҳужжат ЕИга топширилди. 29 январь куни бу ҳужжат Европа Парламентида кўрилади. У ратификация қилинса, Буюкбритания 31 январда расман Европа Иттифоқидан чиқади.

Борис Жонсоннинг отасини буваси турк эди, онаси тарафидан яҳудийликка алоқаси бор. Хуллас, шундай миллатлар қоришмасидан чиққан Буюкбритания Бош Вазири тарихда қоладиган ишни амалга оширгани билан фахрланиб юрса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону