Кеча маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Туркиянинг шарқий қисмидаги Элазиқ вилоятида 3 марта ер қимирлади. Магнитудаси 6,8 – 5,4 – 5,1 балл. Сўнги хабарларга кўра, Элазиқда 13, қўшни Малатяда 5 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар 100 дан кўпроқлиги айтилмоқда.
Тахминан ярим миллион киши яшайдиган бу вилоят аҳолиси заза, курд ва турклардан иборат. Ички Ишлар Вазири, Атроф-муҳит ва Шаҳарчилик Вазири ҳамда Соғлиқни Сақлаш Вазири вазиятни ўрганиш учун ўша вилоятга кетдилар.
Зилзила ҳудудларида Интернет ва телефондан фойдаланиш бепул қилинди. Бу зилзила Ўзбекистоннинг жанубида ҳам сезилган бўлиши мумкин.
Бу хабарга қўйилган маълумотлар ва расм Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” газетасидан олинди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения