23 January 2020
08:15 - Фатхулла Гуленнинг ҳамкори сифатида ҳибсга олинган ўзбек аслли Анвар Олтойли ва унинг атрофидаги гаплар қаерга кетаётгани ҳақида

Ўзбек аслли Анвар Олтойлининг 2016 йилда президентлик учун курашаётган Доналд Трампнинг маслаҳатчисига ёзган хати катта жанжалга асос бўлиши муқаррар. Чунки, бугун 23 январь ярим кечаси, аниқроғи, соат 2 лар атрофида, отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетаси Интернет сайтида Алижон Улутоғ (Alican Uludağ) исмли журналистга оид “Тўнтаришга уринишми, ёки фитна” номли мақоласини чиқарди.

Эслатиш керакки, 1991-1993 йиллари Ўзбекистонда яшаган ўзбек аслли, ўша пайтда 73 яшар бўлган Анвар Олтойли 2017 йил 22 августда Туркиянинг Манавгат шаҳридаги уйида ҳибсга олинганди. У Фатхулла Гулен билан ҳамкорликда айбланаётгани айтиларди.

Мақоланинг қисқача маъноси шундай. Бир маҳаллар Туркиянинг Миллий Истиҳборат Ташкилоти билан ҳам ҳамкорлик қилган Анвар Олтойли 2016 йил 15 июлда АҚШ президентлигига номзод сифатида кураш олиб бораётган Доналд Трампнинг ўша пайтдаги маслаҳатчиси Майкл Флинн (Michael Flynn) номига юборган электрон хати топилибди ва у хат туркчага таржима қилиниб, тарқатилибди.

У ўз хатида Туркияда 2016 йил 15 июль куни бошланган машҳур давлат тўнтариши тўғрисида ёзибди ва унинг хатидаги асосий нуқта қуйидаги сўзлар экан: “Ёзганларимдан мен тўнтариш тарафдори эканлигим ҳақида хулоса чиқарилмасин, мен тўнтаришни фитна бўлганига ишонаман. Ҳозир Германиянинг Франкфурт шаҳридаман, кейин маълум муддат Белфаст шаҳрида қолсам керак”.

У ўз хатида ҳамма бу тўнтариш масаласида ҳамма айбни ўзи устига ағдараётганини, бу ишларни Россия Президенти Владимир Путин бошқараётганини айтиб, ҳамма айбни Путинга юкламоқчи бўлганга ўхшайди.

Хуллас, Анвар Олтойлининг электрон хати айнан ҳозир топилгани ва инглизчадан туркчага таржима қилиниб тарқатилаётгани жуда қизиқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кўрамиз, Анвар Олтойлининг иши энди қайси йўналишда давом этади, унинг фикрлари қайси йўналишда давом эттирилади?

Яна эслатиш керакки, 2017 йил 22 августда Анвар Олтойли ҳибсга олингани ҳақида “Озодлик” радиосининг ўзбекча программасида берилган хабар тўла кўчириб олинган ва айни замонда, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари ҳам билдирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону