Айнан бугун 22 январда дунёга машҳур The Economist журналининг Intelligence Unit бўлими жаҳон давлатларининг 2019 йил натижалари бўйича “Демократия Индекси – 2019” рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга 167 давлат киритилган. Энг демократик давлатларга Демократия Индекси 9,87 дан бошлаб, энг паст даражадаги Шимолий Кореяга 1,08 берилибди.
Биринчи ўринларда ҳар доимгидек Норвегия, Исландия, Швеция турибди. АҚШ 25-чи, Украина 78-чи, Қирғизистон 101-чи, Туркия 110-чи, Россия 134-чи, Қозоғистон 139-чи ўринларда.
Биз учун муҳим бўлгани, рўйхатнинг энг орқасидагилар. Мана Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган ўша энг орқадаги 11 давлат, қавс ичида уларнинг Демократия Индекси:
157 - Ўзбекистон (2,01)
158 - Яман (1,95)
159 - Саудия Арабистони (1,93)
159- Тожикистон (1,93)
161 - Экваториал Гвинея (1,92)
162 - Туркманистон (1,72)
163 - Чад (1,61)
164 - Сурия (1,43)
165 - Марказий Африка Республикаси (1,32)
166 - Конго Демократик Республикаси (1,13)
167 - Шимолий Корея (1,08)
Қаранг, шу рўйхатчада биринчи ўринда туришимиз, Шавкат Мирзиё ва унинг диктаторлик тақимини роса ХУРСАНД ҚИЛСА КЕРАК.
Жойи келгани учун айтиш керакки, бундай рўйхатлар фойдали ва бизнинг Ўзбекистондаги тожик режимига бераётган баҳолармиз қанчалик тўғри эканлигини кўрсатади. Аммо, унутмайликки, жаҳон давлатларида инсон ҳуқуқлари ва демократия даражасини машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти бошқаларга қараганда объективроқ белгилайди. Кўрамиз, бу ташкилот 2019 йил учун қандай баҳолар беради.
Бундан ҳам қизиғи, 24 январда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистоннинг аҳволи ҳақида нутқ сўзлашга тайёрланаётган Шавкат Мирзиё бу “Демократия Индекси – 2019” рўйхатини қайси шаклда тилга оларкин?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения