23 January 2020
15:27 - Шармандалик: Демократия Индекси бўйича дунёда охиридан 11-чи ўриндамиз, Коррупцияни Қабул Қилиш индексида аҳволимиз бироз яхшиланганмиш. “Бирлик” Партияси нима дейди?
Бундан аввалги хабаримизда дунёга машҳур The Economist журналининг Intelligence Unit бўлими жаҳон давлатларининг 2019 йил натижалари бўйича “Демократия Индекси – 2019” рўйхатини эълон қилгани, Ўзбекистонимизга охиридан 11-чи ўрин берилгани ва бизда бу рўйхат умуман тилга олинмаётгани устидан кулган эдик.

Бугун яна бр воқеа юз берибди. Мамлакатимизнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари машҳар Transparency International ташкилоти Коррупцияни Қабул Қилиш индекси бўйича рўйхатни эълон қилгани, Ўзбекистонга ўтган йилгидан бироз юқорироқ жой берилганини тилга олмоқдалар.

Масалан, Kun.uz Интерент нашри бу рўйхатда Ўзбекистон ўтган йилги 158-чи ўриндан 153-чи ўринга чиқарилганини айтиб мақтаниш билан бир қаторда қуйидаги фактларни ҳам санаб ўтган.

Россия, бир йил олдин бўлгани каби, 180 ўриндан 137-поғонани эгаллади. Ўтган йилга нисбатан рейтингда энг катта сакраш Арманистон томонидан амалга оширилди. Агар 2018 йилда мамлакат 101-ўринни эгаллаган бўлса, янги рейтингда у 77-ўринга кўтарилиб олди.
Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Эстония энг юқори ўринни эгаллади (18), ундан кейин Литва (35), сўнг Латвия (44-ўрин) бормоқда.

Грузия бу йил бир неча позицияни йўқотиб, 44-поғонадан жой олди. Беларус ўтган йили 70-ўринни эгаллаган бўлса, бу йил 66-ўринда қайд этилди. Украина рейтингда пасайиб, 2017 йил ҳолатига қайтди - 126-ўрин. Рейтингда унинг қўшниларига Қирғизистон ва Озарбойжон айланди. Қозоғистон рейтингда бироз кўтарилди (124-ўриндан 113-ўринга). Тожикистоннинг позицияси ўзгаришсиз қолди (153-ўрин). Туркманистон рейтингда янада пасайди - 161-ўриндан 165-ўринга.

Рейтинг етакчилари деярли ўзгармади. 180 давлат ичида биринчи поғонада - Янги Зеландия ва Дания, рўйхат охирида - Сомали, Жанубий Судан ва Сурия.

Хуллас, қаёққа қараманг, аҳволимиз дабдала. Қани Шавкат Мирзиё гўёки ўтказаётган косметик ислоҳотларнинг жиддий натижаси? Бундай натижалар йўқ, бўлолмайди.

Мамлакатимиздаги ягона демократик партия – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш, фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш ва КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғоялари ётиши ШАРТдир.

Акс ҳолда халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону