Мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, ўзини Milliy Мass-mediani Qo‘llab-quvvatlash va Rivojlantirish Jamoat Fondi деб атаган янги ташкилот пайдо бўлибди. Бу ташкилот Адлия Вазирлиги тарафидан тан олинганмиш ва миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйганмиш.
Бу фондда кимлар борлиги, улар шу пайтгача нима қилганлари мутлақо тилга ҳам олинмаган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонимизда яна битта масхарабозлик фонди пайдо бўлди. Яқинда унинг раҳбари ким эканлиги ҳам айтилади ва бу фонд масхарабозлик руҳидаги фаолиятини қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида номигагина олиб боради.
Бу фонднинг раиси Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг ҳақиқий раҳбари, Шавкат Мирзиёнинг қизи Саида Мирзиё (расмда) бўлиб чиқса, ҳеч ҳайрон қолмаслик керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения