22 January 2020
12:12 - Президент Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси жума, 24 январь куни бўлади

Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги йиллик мурожаатномани МТРКнинг 4та телерадиоканали, 5та телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5та нодавлат телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима билан, шунингдек, русча таржима ва инглизча таржимаси билан эфирга узатилади. // Kun.uz

“ҲАРАКАТ”: Ўзбекистон Президентининг халқ олдига бундай мурожаат билан чиқиши мақтовга сазовор нарса. Аммо, у мурожаатномада Ўзбекистон ва халқининг ҳақиқий аҳволи кўрсатиб берилишига шубҳамиз бор. Чунки, унинг 13 йил Бош Вазир бўлган ва 3,5 йилдан бери Президентилик қилаётган даврида биронта жиддий нутқ сўзлаганини ҳали кўрмадик. Бу сафар ҳам шундай бўлишига шубҳа йўқ. Демак, халқ майдонларга чиқиб, мамлакат раҳбариятидан ҳақиқатни гапиришни талаб қиладиган вақт ҳам яқинлашиб келмоқда.

Илтимос, мурожаатноманинг аниқ соати кўрсатилмаганидан норози бўлганлар ва ҳақиқатни эшитишни истаганлар бу хабарчаганинг Фейсбукдаги вариантига “ёқтириш” белгиси қўйинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону