Қаранг, Томск вилоятидаги қишлоқда ёнғин натижасида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида кеча эрталаб саҳардан бери хабарлар тарқатилаётган эди. Аммо, биз кечқурунги хабарларимиздан бирида Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида бу жиддий воқеани тилга ҳам олмаётганини танқид қилдик.
Шундан кейин бир неча соат ўтгач, яъни кечқурун, Шавкат Мирзиё қимирлаб қолди ва ўша воқеани яхшилаб текшириш учун комиссия тузиш кераклигини гапириб қолди. “Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, Шавкат Мирзиёнинг кеч берган баёноти ҳам қандайдир фойда келтириши мумкин. Умид қиламиз, айнан шундай бўлади.
Дарвоқе, Россия оммавий ахборот воситалари кечаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик билан ўша уйда бўлган бир маҳаллий рус аёли ҳам ҳалок бўлганини билдирдилар. Шундай қилиб, ҳозир ҳамма ҳалок бўлганларнинг кимлиги аниқланиб бўлинди.
Расмда – ўша ёнғин бўлган уй.