22 January 2020
02:41 - АҚШ элчихонаси: Нафосат Оллашукурова мамлакатни мустақил равишда тарк этди

АҚШ элчихонаси Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини айтди (блогер бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди). Дипломатик ваколатхона журналистлари эркин ишлашлари кераклигини қўшимча қилди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Твиттерда блогер Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини маълум қилди. Аввалроқ у бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди.

«АҚШ элчихонаси кетишидан олдин у билан учрашиш бахтига муяссар бўлди ва у унинг ишини диққат билан кузатишда давом этади», дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.

«Америка Қўшма Штатлари сўз эркинлиги ҳар қандай жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун зарур шарт эканини қатъий қўллаб-қувватлайди. Президент Мирзиёевнинг таъкидлашича, танқидий ОАВ ҳукумат устидан жамоатчилик назорати ва унинг ислоҳот дастуриларининг муваффақиятли амалга оширилиши учун зарурдир. Журналистлар ўз фаолиятларини эркин бажаришлари ҳамда таҳдид ва тазйиқларга дучор бўлмасликлари керак», - дейилади элчихона баёнотида.

Нафосат Оллашукурова ўтган йилнинг охирги уч ойини Хоразм вилоят руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий тартибда ўтказган эди. Тошкентга қайтиб келгач, тазйиқлар давом этаётгани маълум қилган, кейинроқ эса шу сабабли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган эди. // Gazeta.uz/uz

“ҲАРАКАТ”: Нафосат Оллашукурова 3 ой мажбуран Хоразм вилоят руҳий касалликлар шифохонасида ушлаб турилганини биз ҳам хабар қилган эдик. У касалхонада ётган пайтида ва чиққандан кейин, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов билан учрашгани ҳақида ҳам биз хабар берган эдик.

Аммо, у касалхонадан чиққандан кейин АҚШ элчиси Даниел Розенблюм билан учрашганидан хабаримиз йўқ эди. Учрашув ростдан ҳам бўлган экан. Бунинг исботи – улар “Ўзбекистонда сўз эркинлиги” мавзуида ўтган тадбирда қатнашиб, бирга тушган расмларидир.

18 январда бўлган учрашувдан кейин Нафосат Оллашукурова МДҲ мамлакатларидан бирига қочиб кетибди. У ўзини ўзи ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан тўғри иш қилган. Аммо, бу расм воситасида улар тарихда қоладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону