18 January 2020
12:37 - Бош масхарабозлик: Шавкат Мирзиё янги Сенатга 13 нафар кадда-Сенатор тайинлади. Қолган 3 та жой нима бўлади?

Бугун 2020 йил 18 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Эслатиш керакки, Сенат – қонунчилик органи. Унинг аъзолари халқ тарафидан сайланиши керак. Аммо, ҳаромий Ислом Каримов Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг таклифи билан Сенат аъзоларини гўёки сайлашни Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларнинг кенгашларига топширишни қонунлаштириб кетган эди.

Айнан унинг қонунига асосан сўнги 2 кунда Қорақалпоғизстон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятлардан 6 нафардан кадда-Сенатор гўёки сайланганди. Аммо, ҳамма ерда маҳаллий ҳокимлар ҳам кадда-Сенатор этиб сайландилар, аслида, тайинландилар.

Хуллас, 84 нафар кадда-Сенатор сайланиб/тайинланиб бўлганди. Бугун Шавкат Мирзиё қолган 16 жойга ҳам кадда-Сенаторлар тайинлаши керак эди. Мана тайинланганларнинг рўйхати:

1. Аюпов Шавкат - Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика Институти директори

2. Баситханова Эльмира - Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

3. Рафиқов Кудратулла - Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

4. Рахманкулов Мир-Акбар - Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари

5. Саидов Сирожиддин - Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси

6. Сайфуллаев Бахтиёр - Маданият вазири, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори

7. Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” Бош директори

8. Сафоев Содиқ – Аввалги Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари

9. Саъдуллаев Алишер - Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

10. Турдиев Содиқжон - «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

11. Ходжиматов Минхажидин - Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

12. Худайбергенов Турсинхан - Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси

13. Юлдашев Бехзод – Ўзбекистон Фанлар Академияси президенти

Кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиё 13 кишини кадда-Сенатор қилибди. 3 та жой бўш қолибди. Аммо, бунга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё қолган 3 та жойга кимларни тайинламоқчи? Сенат қонунчилик органи эканлигини, у ерга фақат ижро органларида ишламаётганлар киритилиши мумкинлигини Шавкат Мирзиё биладими?

Президентнинг Матбуот хизмати сайтидан олинган расмда Шавкат Мирзиё қандайдир қарорини имзоламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону