18 January 2020
14:03 -
Жуда қизиқ: Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Даниэль Розенблюм билан учрашди
Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олдилар. Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жихозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир.
Бўлиб ўтган учрашув натижасига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Даниэль Розенблюм Америка дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан хамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлаб ўтди. // ИИВ Ахборот хизмати, 18 январ 2020 йил