18 January 2020
03:31 -
Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг кўрсатгичи Dow Jones юқорига сакради ва тарихий рекорд ўрнатди. АҚШдаги ўзбекистонликлар нима қилиши керак?
Шу йил 15 январда Нью-Йорк Фондлар Биржаси бекилганда, унинг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси тарихий рекорд ўрнатиб, 29031 га чиққан эди. Мана орадан 2 кун ўтди, Dow Jones индекси тарихий рекордлар ўрнатишни давом эттирмоқда.
Кеча, 17 январь жума куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ҳафталик фаолиятини бекитганда, Dow Jones индекси янги тарихий рекорд ўрнатгани маълум бўлди. У икки кунда 317 поғана юқорига сакраб, 29348 га чиқди. Бу сўнги тарихий рекорддир.
Шу сабабли ҳамма ўқувчиларимизга маслаҳатлар берамиз. Ўзбекистонда яшаётганлар қўлингизда бор бўлган долларларни имкон борича ишлатмасдан туринг. Мана энди долларнинг сўмга нисбатан қиймати кескин ортишга бошлайди, ана ўшанда, керак бўлса, долларларингизни сўмга алмаштириб оласиз.
АҚШда яшаётган ватандошларимизга эса, авваллари кўп марта берилган маслаҳатимизни такрорлаймиз. Ортиқча пулларингизни банкларда эмас, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг акцияларида сақланг. Ҳозир АҚШ банклари ҳар қандай пулингизга жуда кам фоизда (бир неча фоиз) пул қўшиб берадилар. Биржанинг акциялари эса, бир неча марта кўп фойда келтиради.