Мана янги сайланган кадда-Сенаторларнинг рўйхати:
1. Андижон вилояти:
- Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят ҳокими;
- Равшанбек Алимов, ТИВнинг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
- Матлуба Ғаниева, Андижон тумани Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси;
- Одилжон Иминов, аввалги Сенатнинг қўмиталардан бирининг раиси ўринбосари;
- Толибжон Мадумаров (1959), аввалги Сенатдаги қўмиталардан бирининг раиси ўринбосари;
- Акром Ғаниев, “Nil-granit” МЧЖ ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари.
2. Бухоро вилояти:
- Ўктам Барноев, вилоят ҳокими;
- Абера Ҳусейнова, “Оила” илмий- амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилоятиги бошлиғи;
- Нурмуҳаммад Очилов, “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамият таъсисчиси;
- Эркин Гадоев, Молия Вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари;
- Муртазо Раҳматов, “Бухоро Коттон Текстил Кластер” пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси;
- Шуҳрат Чўллиев, аввалги Сенатдаги қўмита раисининг ўринбосари.
3. Жиззах вилояти:
- Эргаш Солиев, вилоят ҳокими;
- Холида Алимова, Кўп тармоқли болалар шифохонаси Бош шифокори;
- Назира Мухторова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Нусратулло Пардаев, касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси;
- Рисқул Сиддиқов, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти, Ғаллаоролдаги раҳбари;
- Санобар Суярова, “Умид” мактаб интернати директори.
4. Навоий вилояти:
- Қобил Турсунов, вилоят ҳокими;
- Зиба Тулекова, Томди тумани ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Дилбар Орзиева, Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори;
- Баҳодир Шарипов, “Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси;
- Улуғбек Файзиев, “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” МЧЖ таъсисчиси.
- Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси;
5. Наманган вилояти:
- Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокими;
- Носирбек Абдуллахонов, Наманган шаҳридаги “Anamed” диагностика маркази раҳбари;
- Анна Добрих, “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари;
- Икромхон Нажмиддинов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси;
- Маҳмуджон Парпиев, “Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири;
- Бахтиёр Умаров, “Истиқлол текстил дизайн” МЧЖ директори.
6. Самарқанд вилояти:
- Эркинжон Турдимов (1969), вилоят ҳокими;
- Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори;
- Гавҳар Алимова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Ҳасан Нормуродов, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони;
- Фармон Тошев, икки газетанинг бирлашган таҳририяти бош муҳаррири;
- Шавкат Жалолов, “Agromir group” директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси.
7. Сирдарё вилояти:
- Ғофуржон Мирзаев (1964), вилоят ҳокими;
- Дилфуза Уралова, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.
- Фарҳод Боқиев, АОК ҳудудий бошқармаси бошлиғи;
- Хайтхан Артукбоева, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими раҳбари;
- Улуғбек Сотиболдиев, “BEK Сluster” МЧЖ қўшма корхонаси бош директори;
- Анвар Туйчиев, ФЎЎБОФМБ Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;
8. Сурхондарё вилояти:
- Тўра Боболов (1970), вилоят ҳокими;
- Бахтигул Бўтаева, Қизириқ туманидаги 17- умумий ўрта таълим мактаби директори;
- Баҳодир Қодиров, “Сурхон саноат қурилиш” компанияси бошқаруви раиси;
- Абдуғани Сангинов, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ бошқаруви раиси;
- Арзиқул Соатов, ФЎЎБОФМБ вилояти кенгаши раисининг ўринбосари;
- Абдуқодир Тошқулов, Термиз Давлат Университети ректори.
9. Тошкент вилояти:
- Рустам Холматов (1961), вилоят ҳокими;
- Қутбиддин Бурхонов, Юристлар малакасини ошириш маркази директори;
- Малика Қодирхонова, Тадбиркор Аёллар Уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари;
- Зайниддин Низомхўжаев (1954), аввалги Сенатнинг қўмиталаридан биттасининг раиси;
- Маҳмуд Тоир (1952), Ўзбекистон халқ шоири;
- Абдулла Хурсанов, Олмалиқ Тоғ-Металлургия Комбинати Бош директори.
10. Тошкент шаҳри:
- Жаҳонгир Ортиқхўжаев (1975), шаҳар ҳокими;
- Танзила Норбоева (1956), 25-Себзор сайлов округидан депутат, аввалги Сенат раиси;
- Рустам Калонов, “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;
- Азамат Зиё (1963), Ўз ФА Тарих институти директори;
- Шамансур Сагдуллаев, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори;
- Дилором Тошмуҳаммедова (1962), “Оила” илмий-амалий маркази директори.
11. Фарғона вилояти:
- Шуҳрат Ғаниев (1968), вилоят ҳокими;
- Лола Муротова, “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони;
- Робахон Маҳмудова, Президентнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири;
- Иброҳимжон Султонов, “Иброҳимжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхона раҳбари;
- Топволди Холдоров, “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси;
- Энахон Сиддиқова (1954), Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси.
12. Хоразм вилояти:
- Фарҳод Эрманов (1958), вилоят ҳокими;
- Гавҳар Дурдиева, Хоразм Маъмун академияси илмий ишлар бўйича раис ўринбосари;
- Равшанбек Қурбанов, Республика кардиология маркази директори;
- Фарохат Саъдуллаева, “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхона раҳбари;
- Баҳодир Тожиев (1958), ҳозирги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси;
- Умарбек Шарипов, “Тилло домор” хусусий корхонаси раҳбари.
13. Қашқадарё вилояти:
- Зойир Мирзаев (1968), вилоят ҳокими;
- Абдураҳим Иркаев, Қарши давлат университети доценти;
- Шермат Шамсиев, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ директори;
- Илҳом Қурбонов, “Аму-Қашқадарё” ИТХБ бошлиғи;
- Хуршид Фозилов, Ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори;
- Феруза Эшматова, аввалги Қонунчилик Палатасида қўмитаси раиси ўринбосари.
14. Қорақалпоғистон Республикаси:
- Муса Ерниязов (1947), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси;
- Гулистан Аннақличева (1948), “Қорақалпоқ адебияти” газетаси бош муҳаррири;
- Орал Атаниязова (1956), Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори;
- Абат Данияров (1987), Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Кенгашининг раиси;
- Батир Матмуратов (1960), аввалги Сенатнинг қўмиталаридан бирининг раиси;
- Шарап Уснатдинов (1941), “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси.
* * * * *
“ҲАРАКАТ”: Қаранг, Сенатда Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларнинг ҳокимлари, сал кам ҳамма вилоятлардаги “Нуроний” жамғармаси раҳбарлари, ректорлар, турли институт директорлари, турли корхоналарнинг раҳбарлари ва ҳоказолар тўпланган. Яъни, бу СЕНАТ эмас, масхарабозлар йиғилиши бўлади. Унинг асосий вазифаси Шавкат Мирзиёдан келган топшириқларни бажариш бўлади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, билсангиз керак, Сенат - қонунчилик органи, аммо бизда унинг сал кам ҳамма аъзолари ижроия ҳокимиятида ишлайдиганлар. Ваҳоланки, бу икки орган - қонунчилар ва ижрочилар - бир бирларидан тўла мустақил бўлишлари керак. Сенаторларни тўғридан-тўғри халқ сайлаши керак. Бизда эса, уларнинг ҳаммаси оддий кадда-Сенаторлар, яъни масхарабозлар. Бунақада келажагимиз йўқ.
Хуллас, Ўзбекистон ўлим йўлида. Уни ўлимдан "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий демократик ташкилотларгина сақлаб қоладилар.