Ўзбекистондаги бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бугун 17 январда Тошкентдаги “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтибди.
Масхарабозлик руҳидаги қисқа хабардан маълум бўлишича, “Йил одами” сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбой эътироф этилганини ЎзАнинг Бош директори Абдусаид Кўчимов эълон қилибди. Совғани исми ҳам айтилмаган Олий Мажлис Сенати аъзоси қабул қилиб олибди.
Кўриб турибсизку, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик. ЎзА ҳали ҳам ўзини асосий оммавий ахборот воситаси деб ҳисоблаётгани, Танзила Норбой исмли масхарабоз, бунинг устига оддий кадда-Сенатор, “Йил одами” деб танлангани каби фактлар - бунинг тўла исботидир.
Аслида, Танзила Норбойга Ўзбекистонда "Бош масхарабоз ёрдамчиси" лақаби берилиши керак эди.