17 January 2020
15:22 - Associated Press агентлиги хабар қилишича, Афғонистондаги терактда 5 киши ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Дунёга машҳур Associated Press агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарлардан маълум бўлишича, Афғонистоннинг Зебул вилоятида уюштирилган теракт натижасида беш киши ҳалок бўлибди. Транспорт воситаси портлатилиши натижасида ҳалок бўлганлар - 4 нафар йўловчи ва ҳайдовчидир.

Маълумки, бу ва бошқа кўпчилик вилоятларда айнан “Толибон” террористик ташкилоти ҳамма нарсани назорат қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё эса, 2 йилдан бери “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб бориш кераклигини гапириб келмоқда. 2018 йилнинг баҳорида Тошкентда “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб бориш мавзусига бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказилганди. Хўш, қани натижа, жаноб Шавкат Мирзиё? Бугунги теракт ҳақида аввалдан хабарингиз бормиди? Энди нима қилмоқчисиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону