Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи 2019 йилнинг 18 декабрида 2 та модда бўйича жорийдаги Президент Доналд Трампга импичмент эълон қилганди. Энди иш Сенатда кўрилиши керак.
Аммо, Вакиллар Уйи турли баҳоналар билан ўз қарорини Сенатга кечагина, яъни 16 январда юборди ва Сенат расман иш бошлади. Эслатиш керакки, Сенатнинг 100 нафар аъзоси бор, уларнинг 54 нафари Республикачилар Партиясининг, 44 нафари Демократлар Партиясининг вакилларидир. Сенаторларнинг 2 нафари – мустақиллар. Шундай экан, тахмин қилиш мумкинки, Сенатда Демократлар Партияси тарафдорлари ғалаба қозонолмайдилар ва импичмент қарори тасдиқланмайди.
Яна эслатиш керакки, Доналд Трампга қарши импичмент икки моддага асосланади:
- Лавозимни суиистеъмол қилиш,
- Конгрес фаолиятига тўсқинлик қилиш.
Кеча Сенатда тайёргарчилик ишлари бошланди, ҳамма Сенат аъзолари ва бу ишни бошқарадиган Олий Суд раиси Жон Роберт ҳамма масалаларда софдиллик билан фаолият олиб боришга қасамёд қилдилар.
Кейин улар унчалик муҳим бўлмаган масалаларни муҳокама қилдилар, сўнгра Жон Роберт Доналд Трампнинг импичменти бўйича мажлис 21 январь соат 13:00 да бошланишини эълон қилди. Демак, 21 январни кутишдан бошқа иложимиз йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения