16 January 2020
04:21 - Ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнорадан кейин, гал унинг кичкина қизи Лола ва турмуш ўртоғи Тимур Тилляевга келибди

“Озодлик” радиоси ўзбеча хизматининг рус тилидаги “Сразу несколько госорганов проводят проверку на «Абу Сахий»” эшиттиришида кеча 15 январда радио журналисти Шуҳрат Бобожонов хабар қилишича, шу йил 5 январдан бери Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари 2006 йилда Ислом Каримнинг кичик куёви Тимур Тилляев тарафидан яратилиб, 2017 йилнинг декабрида қоғозда Акмал Хусаиновга, аслида, чет эллик биттасига, сотилган “Абу Сахий” (ҳозирги номи – Тошкент Савдо Маркази) бозоридаги ишларни текширишмоқда экан. Буни бозорнинг раҳбарларидан бири тасдиқлабди. Текширишларни Бош Прокуратуранинг Иқтисодий Жиноятлар билан Кураш Бошқармаси координация қилаётган эмиш.

Текширишларни олиб бораётган Давлат Солиқ Кўмитаси, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Ёнғин Хавфсизлиги Бош Бошқармаси ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Санитария-эпидемология назорати хизмати ходимлари “Озодлик” радиосига билдиришича, бозорда анчагина қонунбузарликлар аниқланган.

Бу бозорда ҳозиргача қандай ишлар билан шуғулланаётган Динара Латипова 2014 йилгача “Абу Сахий” карго-хизмати орқали чет элдан кийим-кечак ва пойабзаллар олиб келиб сотганини тан олибди. Журналистлар қўлига бозор раҳбариятидаги баъзи хизматчилар устидан жиноий иш очилгани ҳақидаги ҳужжат нусҳаси ҳам келиб тушибди.

Хуллас, кўрамиз, буёғи нима бўлади, бу ишларда мамлакатнинг жорийдаги раҳбарларини ҳам излари чиқиб қолмайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону