16 January 2020
02:37 - АҚШ ва Хитой савдо келишуви имзоладилар, АҚШ иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси янги тарихий рекорд ўрнатди
Reuters агентлиги хабарларига кўра, кеча кечга яқин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой Бош Вазири ўринбосари Лю Хэ Оқ Уйда ўзаро савдо келишувининг биринчи босқичини имзолаганларидан кейин, нафақат Нью-Йорк Фондлар Биржасининг, балки, АҚШ иқтисодиётининг ҳам кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси навбатдаги тарихий рекорд ўрнатди. Биржа бекилганда Dow Jones индекси 29031 бўлди. Бу навбатдаги тарихий рекорддир. АҚШ иқтисодиёти Доналд Трамп раҳбарлигида юксалишни давом эттирмоқда.

Хабарларда айтилишича, имзоланган келишув доирасида интеллектуал мулкни ҳимоялаш чоралари ҳам эътиборга олинган. Демак, америкалик фермерлар ўз маҳсулотларини катта миқдорда сотиш имконияга эга бўладилар.

Бу келишувда Хитойнинг 2 йил ичида АҚШдаги маҳсулотлар ва хизматларга харажатлари 200 млрд долларни ташкил қилиши ҳисобга олинган ва келишувнинг 2-босқичи ишлаб чиқилгандан кейингина Хитой товарларига божларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Reuters агентлигининг расмида - Лю Хэ ва Доналд Трамп.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону